«Matiz»да уйидан чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ҳайдовчи 4 кунда топилди
3 январь куни «Matiz» машинасида чиқиб кетиб, бедарак йўқолган ҳайдовчи соғ-омон топилди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ИИББ матбуот хизмати маълум қилди.
ИИББ ҳамда Тошкент вилояти ИИБ ходимларининг биргаликдаги қидирув ҳаракатлари натижасида Беҳрўз Жўраев 7 январь куни соат 21:50 атрофида Тошкент вилояти, Тошкент туманидаги «Кўҳинур» маҳалласидан топилган.
Йигит ва унинг автомобилига ҳеч қандай шикаст етмаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter