Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» форматидаги навбатдаги саммит Ўзбекистонда ўтказилади

«Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» форматидаги навбатдаги саммит Ўзбекистонда ўтказилади

Чўлпонотадаги учрашув иштирокчилари Президент Шавкат Мирзиёевнинг «Марказий Осиё - Европа Иттифоқи» биринчи тўлиқ форматли саммитини келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш ташаббусини қўллаб-қувватладилар.

Бу ҳақда Ўзбекистон етакчиси бугунги саммитдаги нутқида маълум қилиб ўтди.

«Мулоқотларимизни мунтазам ўтказиб бориш тўғрисидаги таклифни ҳам қўллаб-қувватлайман.

Ушбу форматдаги илк саммитни келгуси йилда Ўзбекистонда ўтказиш борасидаги ташаббусимиз қўллаб-қувватлангани учун миннатдорлик изҳор этаман», – дейди Мирзиёев.

Шавкат Мирзиёев, шунингдек, бугунги учрашувда Марказий Осиё давлатлари раҳбарлари чиқишларидаги минтақа ва Европа Иттифоқи ўртасидаги амалий ҳамкорликни кенгайтиришга қаратилган муҳим ташаббусларни эътироф қилиб, билдирилган таклифлар экспертлар томонидан ўрганилиши муҳимлигини ҳамда учрашув якунлари бўйича алоҳида «йўл харитаси»ни ишлаб чиқиш ва қабул қилиш лозимлигини билдирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг