Марказий Осиё давлатлари транспорт вазирлари ҳамкорлик тўғрисида Қўшма коммюнике имзолади
Кеча, 13 сентябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Марказий Осиё давлатлари Транспорт вазирларининг биринчи учрашуви бўлиб ўтди.
Марказий Осиё давлат раҳбарларининг бешинчи Маслаҳат учрашуви доирасида ташкил этилган тадбирда транспорт логистика соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини ривожлантириш масалалари муҳокама этилди.
Тожикистон Республикаси транспорт вазири Азим Иброҳим раислигида ўтган йиғилишда Ўзбекистон Республикаси транспорт вазири Илхом Махкамов, Қозоғистон Республикаси транспорт вазири Марат Карабаев, Туркманистон Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Транспорт ва коммуникациялар агентлиги директори Мамметхон Чакиев иштирок этди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter