Марказий банк халқаро ташкилот аъзоси бўлди
Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Халқаро молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ташкилотига (International Financial Consumer Protection Organisation – FinCoNet) аъзо бўлди.
Ушбу ташкилот билан ҳамкорлик молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш соҳасида етакчи бўлган хорижий мамлакатларнинг илғор тажрибасини Ўзбекистон банк тизимига жорий этиш, аъзо давлатлар регуляторлари билан самарали мулоқотни ўрнатиш, соҳага оид қонунчилик ҳужжатлари ва амалдаги тартибларни такомиллаштириш, молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш тизимини янада кучайтириш, ходимлар малакасини ошириш ҳамда уларнинг зарурий билим ва кўникмаларга эга бўлишини таъминлаш имконини беради.
Маълумот учун: FinCoNet 2013 йилда нотижорат уюшма шаклида ташкил этилган. Ҳозирда мазкур ташкилотга молиявий хизматлар истеъмолчиларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича 35 та мамлакат регулятори доимий аъзо бўлса, 6 та халқаро ташкилот кузатувчи мақомида қўшилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter