Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Манҳеттен майдонини арилар босди

Манҳеттен майдонини арилар босди

Фото: «Haber7.com»

Манҳеттеннинг Таймс майдонидаги 43-кўча ва Бродвей чорраҳасидаги сэндвич тайёрланадиган жойни арилар ишғол қилди, дея хабар беради «Haber7.com».

Минглаб болариларнинг сэндвич соябонига қўниши оқибатида соябон қулаб тушган.

Воқеа жойига полиция ходимлари етиб келиб, чорраҳадаги машиналар ҳаракатини вақтинча тўхтатиб турган. Нью-Йорк шаҳар полицияси ариларни вакуум орқали махсус қутиларга тортиб олиб, бошқа жойга олиб кетишди.

«Одатда бундай ҳодисалар баҳор ойларида кузатилади. Лекин ҳаво иссиқлиги туфайли қиролича асалари инини тарк этгани учун бошқа арилар ҳам унинг ортидан эргашиб чиққан бўлиши мумкин», – дейди аришунос мутахассис Андрю Кот. «Балки ариларнинг сэндвич егиси келиб қолгандир», – дея ҳазил қилган яна у.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг