Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийликка номзодлар рўйхатини тузди

«Манчестер Юнайтед» бош мураббийликка номзодлар рўйхатини тузди

Фото: «Sportbox»

Европа Чемпионлар лигасида Мадриднинг «Атлетико»сига мағлубиятга учраганидан сўнг (0:1), Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клуби раҳбарияти бош мураббийликка номзодлар рўйхатини тузди.

Беш киши

Томас Тухел «Челси» хўжайини Роман Абрамовичга санкциялар қўлланилиши оқибатида жамоадан кетиши эҳтимолдан холи эмас. Бу манчестерликлар учун айни муддао... Кўпдан бери номи тилга олинаётган Эрик тен Хаг («Аякс») ҳам кечаги мағлубиятдан сўнг, ниҳоят, балки омадини «МЮ»да синаб кўрар — инглизларнинг умиди ҳозирча сўнмаган. 

Қолганлар жанубликлар: ёзда «ПСЖ»дан кетадиган «омадсиз» Маурисио Почеттино, бир неча йилдан бери «Севиля»ни кўтаришга ҳалак Хулен Лопетеги ҳамда «индамас» Луис Энрике (Испания терма жамоаси).

Луис Энрике масаласи қийинроқ. У кузда Испания терма жамоасини шахсан жаҳон чемпионатига (Қатар-2022) олиб бормоқчи, «МЮ»га эса жамоани янги мавсумга тайёрлайдиган мутахассис керак.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг