Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Магистратурага топширмоқчи бўлганлар учун муҳим хабар эълон қилинди

Магистратурага топширмоқчи бўлганлар учун муҳим хабар эълон қилинди

Президентнинг тегишли қарорига кўра, давлат ОТМларининг магистратурасига қабул бир йилда икки марта – август ва январь ойларида ташкил этилади. Бунда:

- август ойидаги қабул – навбатдаги ўқув йили учун тасдиқланган давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги ҳамда молиявий мустақиллик берилган ОТМларнинг кузатув кенгашлари томонидан тасдиқланган тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ;

- январь ойидаги қабул – дастлабки қабул натижаларига кўра тўлмаган ўринлар ҳамда Давлат комиссияси томонидан тасдиқланган қўшимча тўлов-контракт асосидаги қабул параметрларига мувофиқ амалга оширилади.

Жорий йилдан бошлаб давлат ОТМлари магистратурасига қабулда мутахассислик фанидан имтиҳон бўлмайди.

Фақат абитуриентнинг бакалавриат диплом бали ўртача кўрсаткичи ҳамда хорижий тилни билиш даражаси бўйича тегишли миллий ёки халқаро сертификат бали асосида, баллар кетма-кетлигига қатъий риоя қилган ҳолда амалга оширилади.

Бошқа қўшимча имтиҳон ўтказилмайди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг