Месси ЖЧ-2026га бориши ҳақидаги саволга жавоб берди
Аргентина терма жамоаси футболчиси Лионел Месси 2026 йилги жаҳон чемпионатига бориши мумкинлигини инкор этмади, деб хабар беради Infobae.
"Бу менинг ўзимни қандай ҳис қилишимга, қандай шаклда эканлигимга боғлиқ. Одам ўзига нисбатан реалист бўлиб, юқорида даражасини билмоғи керак", - деди Месси.
Месси 2023 йилнинг ёзида" Интер Майами"га ўтган эди. Ўтган йилнинг 20 август куни аргентиналик футболчи Америкадаги илк соврин – Лига кубогини қўлга киритганди. Бунгача у деярли бутун фаолиятини "Барселона"да ўтказган ва ПСЖда икки мавсум ўйнаган.
2022 йилнинг декабрида Месси Аргентина терма жамоаси таркибида жаҳон чемпиони бўлди. Бу юлдуз футболчи фаолиятидаги биринчи шундай совриндир. У терма жамоа сафида 100 дан ортиқ гол урган.
Жорий мавсумда Месси MLSда 12 та ўйин ўтказиб, 12 та гол урди. Футболчи 9 та голли узатма ҳам амалга оширди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter