Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко яна бир муҳим лавозимни эгаллади

Лукашенко яна бир муҳим лавозимни эгаллади

Беларус президенти Александр Лукашенко VII Бутун Беларус халқ ассамблеяси раиси этиб сайланди. Бу ҳақда БелТА хабар бермоқда.

24 апрель куни Миллий статистика қўмитаси раиси Инна Медведева Олий Кенгаш йиғилишида яширин овоз бериш натижаларини эълон қилди, унинг натижаларига кўра Лукашенко раислик лавозимига сайланди.

24 апрель куни давлат раҳбари номзодини ушбу лавозимга Олий кенгаш делегати, Беларус Қизил Хоч жамияти Бош котиби Дмитрий Шевтсов таклиф қилгани хабар қилинганди.

Бутун Беларус Халқ Ассамблеяси жамият ва давлат ривожланишининг стратегик йўналишларини белгиловчи, конституциявий тузум дахлсизлигини, авлодлар давомийлиги ва фуқаролар тотувлигини таъминловчи муҳим олий вакиллик органи ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, Лукашенко 1994 йилдан буён мамлакатни узлуксиз бошқариб келмоқда. Яқинда у 2025 йилги сайловларда ҳам қатнашишини маълум қилганди. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг