Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Лукашенко урушга тайёрланишга чақирди

Лукашенко урушга тайёрланишга чақирди

Беларус президенти Александр Лукашенко ҳозирча республикага қарши уруш бошлаш тенденциясини кўрмаётганини айтди. Бироқ, у урушга тайёргарлик кўриш керак, деб ҳисоблайди.

Беларус президенти Александр Лукашенко Брест вилоятидаги Обуз-Лесновский ҳарбий полигонида йиғилиш ўтказди. Александр Лукашенко Брест вилоятидаги Обуз-Лесновский ҳарбий полигонида йиғилиш ўтказди.

«Эски формула: агар сиз тинчликни хоҳласангиз, урушга тайёрланинг. Яна бир бор таъкидламоқчиман (гарчи нега бу ерда ўзимизни ҳеч кимга оқлашимиз керак бўлса ҳам) биз жанг қилмоқчи эмасмиз, курашмоқчи эмасмиз... Буларнинг барчаси аллақачон айтилган. Бизнинг рақибларимиз буни эшитади, лекин ўз ишини қилади. Бизга қарши тайёрланаётганлар очиқ гапирайлик, курашайлик. Шунинг учун биз урушга тайёргарлик кўришимиз керак. Худо урушдан асрасир», — деди Александр Лукашенко (БEЛТАдан иқтибос).

Ўз ўрнида Беларус раҳбари рақиблар кимлиги,  хавф қайси томондан келиши ҳақида гапирмаган. 

Эслатиб ўтамиз, 2 июль куни Лукашенко чегарада Украина армияси фаоллашгани муносабати билан айрим турдаги қўшинлар шай ҳолатга келтирилаётганини маълум қилди. 13 июль куни у Украина билан чегарадаги кескинлик бартараф этилганини тушунтириб, қўшинларни доимий жойлаштириш жойларига олиб чиқишни буюрди. Александр Лукашенко, шунингдек, Беларус чегаралари бузилмас экан, ядро қуролидан фойдаланмайди, деб ишонтирди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг