«Ливерпул» собиқ футболчиси вафот этди
«Ливерпул»нинг собиқ футболчиси Макс Томпсон 67 ёшида вафот этди.
Бу ҳақда клуб расмий сайтида хабар берилди.
1974 йилда 17 ёшида «Тоттенхэм»га қарши ўйинда майдонга тушган футболчи яқин вақтгача «Ливерпул»нинг рекордчиси бўлган. Бу рекорд 2009/2010 йилги мавсумда Жек Робинсон томонидан янгиланган эди.
Кейинчалик Томпсон «Ливерпул» учун УЕФA кубоги доирасида Испаниянинг «Реал Соседад» клубига қарши ўйинда ўйнади.
Футболчи шунингдек, «Даллас», «Блэкпул», «Суонси Сити», «Борнмут» клубларида ҳам ўйнаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter