«Lacetti»дан танаси чиқариб олиб ҳаракатланган аёл жавобгарликка тортилди
Ижтимоий тармоқларда, «Lacetti»да аёл киши танасини чиқариб олган ҳолда ҳаракатланаётганлиги акс этган видео айланмоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан текширув ўтказилди.
Аниқланишича, жорий йилнинг 17 март куни ҳайдовчи М.С. «Chevrolet Lacetti» автоуловини Чилонзор туманида бошқариб кетаётган вақтида, автомобиль ичида ўтирган йўловчи 1996 йилда туғилган Г.А. Йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, салондан тана қисмининг чиқарган ҳолатда транспорт воситасида ҳаракатланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 138-моддаси 4-қисми («Транспорт воситаси ҳаракатланаётган вақтда йўловчи томонидан тана қисмларини (қўлдан ташқари) салондан чиқариш») билан маъмурий баённома расмийлаштирилиб, улар билан профилактик сухбат ўтказилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter