Кулранг «Nexia» ҳайдовчиси қидирувга берилди
Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ туманида 2019 йил 6 январь куни тахминан соат 19-20 оралиғида номаълум ҳайдовчи давлат рақамлари аниқланмаган кулранг «Nexia» русумли автомашинани «Эсат-Танхоз» йўлининг 26-километрида ҳайдаб кетаётиб, пиёда, Янгиобод МФЙда яшаган 83 ёшли Х.П.ни уриб юбориб, воқеа жойидан кетиб қолган. Натижада Х.П. жароҳат олиб, касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган.
ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар беришича, ушбу йўл-транспорт ҳодисасини содир этган номаълум ҳайдовчини аниқлаш ва ушлаш чоралари кўрилмоқда. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб бормоқда.
ИИВ фуқаролар орасида ушбу ҳолатга гувоҳ бўлганлар, ҳайдовчи ва автомашина ҳақида бирон-бир маълумотга эга инсонлар бўлса, ички ишлар органларининг ҳудудий бўлимларига мурожаат қилишини ёки «102» телефон рақамига қўнғироқ қилиб, хабар беришини сўраган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter