Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кучли шамол вақтида қандай чоралар кўриш керак?

Кучли шамол вақтида қандай чоралар кўриш керак?

Фото: Xabar.uz

«Ўзгидромет» маркази пойтахтда кучли момақалдироқ билан ёмғир ёғиши мумкинлиги ҳақида ахборот берганди.

Айни дамда пойтахтда ноқулай об-ҳаво шароити кузатилмоқда. 

ФВВ бундай об-ҳаво шароитида талаб этиладиган эҳтиёт чоралари бўйича маълум берди. Жумладан:

-  эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;

-  электр ва газ воситаларини ўчириш;

- кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;

- кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;

-  шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;

- бузилган биноларга кирмаслик, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яширинмаслик;

- кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг