Криштиану Роналду коронавирусга чалинди
Туриннинг «Ювентус» ва Португалия терма жамоаси футболчиси Криштиану Роналдунинг коронавирусга топширган тест натижаси мусбат чиқди. Бу ҳақда Португалия футбол Федерацияси (FPF) сайтида маълум қилинган.
Қайд этилишича, 35 ёшли ҳужумчи ҳеч қандай аломатни сезмаяпти, у изоляцияга олинган. Роналду миллий жамоадаги ишидан озод этилган. У чоршанба куни Лиссабонда бўлиб ўтадиган Миллатлар лигасининг гуруҳ босқичида Швеция жамоасига қарши ўйинда майдонга тушмайди. 11 октябрь куни Роналду Миллатлар лигаси доирасида Парижнинг Сен-Дени шаҳарчасида бўлиб ўтган Франция жамоасига қарши 90 дақиқа тўп сурди. Ўйин дуранг билан якунланди.
Криштиану Роналду Португалия терма жамоаси сафида 101 та гол уришга муваффақ бўлган.
Хабарларга кўра, сешанба куни Португалия терма жамоасида COVID-19га ўтказилган тест натижаларида бошқа юқтириш ҳолатлари қайд этилмаган.
Роналду — беш карра «Олтин тўп» соҳиби, Португалия термаси сафида Европа чемпиони, турли клублар билан биргаликда кўплаб совринларни қўлга киритган. Ўтган мавсумда ҳужумчи барча мусобақаларда 46 та учрашув ўтказиб, 37 та гол урди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter