Коронавируснинг янги тури яна учта давлатда аниқланди
Нидерландия, Дания ва Австралияда коронавируснинг янги штамми топилди — у аввал Буюк Британияда аниқланганди. Бу ҳақда Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) хабар берди, деб ёзади «ВВС».
Мутахассисларнинг таъкидлашича, коронавируснинг янги тури олдингисидан кўра тезроқ тарқалмоқда, аммо унинг хавфи кўпроқ эканлиги ҳақида гапиришга ҳали эрта. Бундан ташқари, мутацияга учраган вируснинг вакцинага турлича таъсир кўрсатиши ҳақида ҳам ҳеч қандай асос йўқ.
Голландия ҳукумати яқин кунларда Европа Иттифоқининг бошқа аъзо давлатлари билан янги штаммнинг тарқалишини ўрганиш учун ишга киришишини маълум қилди. Бундан ташқари, мамлакат 1 январгача Буюк Британия билан авиарейсларни ёпган.
Декабрь ойида ЖССТ Буюк Британияда аниқланган SARS-CoV-2 коронавирусининг янги мутацияси хавфини баҳолади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у янада юқумлироқ, бироқ касалликнинг хавфлилик даражаси ўзгармаган.
14 декабрь куни Буюк Британия Соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок мамлакатда SARS-CoV-2 коронавирусининг янги штамми топилганлигини, у асл нусхасидан кўра тезроқ тарқалаётганини маълум қилди. Вирус одамдан одамга осон тарқалади. Шу боисдан ҳам юқумлироқ.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter