Коронавирусни енгган биринчи мамлакат номи эълон қилинди
Африканинг Мавритания мамлакати коронавирус эпидемиясини енгганини маълум қилди. Мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлигига асосланиб маҳаллий «Le Calame» нашри бу ҳақда хабар берди.
Охирги бемор 9 апрель куни аниқланганди.
«Worldometers» маълумотига кўра, мамлакат бўйича жами 7 кишида коронавирус аниқланган ва шулардан бир нафари вафот этган. Қолган барча беморлар соғайиб кетган.
Яшин тезлигида кўрилган чоралар сабаб Мавритания коронавирус кенг тарқаб кетишининг олдини олди: касаллик биринчи марта аниқланган 13 мартдан бошлаб чегаралар ёпилди, йиғилишлар, мактаблар, ресторанлар ва бозорлар фаолияти тўхтатилди. Кечалари комендантлик соати деб эълон қилиниб, шаҳарлараро қатновлар тўхтатилди.
Гарчи коронавирус устидан ғалаба қозонганини эълон қилган бўлса ҳам, Мавритания доимий огоҳликни йўқотмаслигини маълум қилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter