Коронавирусни бир дақиқа ичида топадиган ва ПЦРдан аниқроқ тестлар ишга тушди
«РИА Новости» хабар беришича, исроиллик олимлар коронавирусни аниқловчи янги тестни синовдан ўтказишди. Бу тест ташхисни 96 фоиздан юқори аниқликда, яъни ПЦР дан ҳам яхшироқ қўяди, дейилади мамлакат туризм вазирлиги хабарида.
Янги тест 250 кишида қўллаб кўрилган, битта ташхис учун тўлов 1 шекель (3 минг сўм атрофида) ҳам чиқмайди.
Бу тестдан ўтиш учун инсоннинг сўлагидан намуна олинади. Оғиз намакоб билан чайилганидан сўнг олинган намуна пробиркада нур таратувчи қурима ёрдамида таҳлил қилиниб, COVID-19 бор-йўқлиги аниқланади. Бу қурилма бошқа вирусларни ҳам топа олиши айтилмоқда.
Бундан ташқари, исроиллик олимлар COVID-19ни 30-40 сония ичида топиб берувчи технологияни ҳам ишлаб чиқишди. Бунга қўшимча илова ҳам бор, махсус воситаларсиз ҳам уйда ўтириб смартфон орқали тест жавобини 20 дақиқа ичида билиб олиш мумкин.
«Соғлиқни сақлаш вазирлиги яқин кунларда Бен-Гурион аэропортини коронавирусни аниқловчи лабораториялар билан таъминлаш бўйича тендер эълон қилади. Бу эса исроиллик олимларнинг ишланмаси олдинги ҳаёт тарзимизга янада тезроқ қайтишимизда ёрдам беришини, хавфсизлигимиз ва саломатлигимиздан хавотирланмасдан бемалол саёҳатларга чиқишимиз мумкинлигини англатади», — деди Исроил туризм вазирлигининг Россия ва МДҲ бўйича департаменти директори Владимир Шкляр.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter