Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирусга чалинган Каракас ҳокими вафот этди

Коронавирусга чалинган Каракас ҳокими вафот этди

Фото: «Wikimedia»

Венесуэла пойтахти Каракас мэри Дарио Вивас ҳаётдан кўз юмди. Бу ҳақда мамлакат бош прокурори Тарек Вильям Сааб «Twitter»да маълум қилган.

Июлнинг ўрталарида коронавирусни юқтириб олган 70 ёшли шаҳар ҳокими оламдан ўтди.

«Яқин дўстимиз ва содиқ инқилобчи Дарио Виваснинг вафоти ҳақидаги қайғули хабарни афсус билан маълум қиламиз. Биз у билан бирга 1980-йилларда Каракас кўчаларида халқимиз ва ватанимизни ҳимоя қилиш учун мардона курашда иштирок этганмиз», — деб ёзади Венесуэла бош прокурори.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг