Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус пандемияси қачон тугайди — «Bloomberg» таҳлили

Коронавирус пандемияси қачон тугайди — «Bloomberg» таҳлили

Фото: CC0 Public Domain

Жаҳонда коронавирус пандемияси тугаши учун Ер аҳолисининг 75 фоизи вакциналаниши шарт. Эмлаш кампанияси ҳозирги тахлитда давом этадиган бўлса, бунинг учун 7 йил кетади, дейишмоқда «Bloomberg» экспертлари.

Юқоридаги экспертларга кўра, Исроил ва Бирлашган Араб Амирликлари мақсадга энг яқин турибди — бу мамлакатларда аҳолининг аксарият қисмини яна икки ой ичида вакциналашга улгуришади. Кейинги ўринда — АҚШ: гарчи эмлаш жараёни штатдан штатга фарқланса-да, умуман олганда, мамлакат бўйлаб аҳолининг асосий қисмини шу йил ичида вакциналашга улгуришади.

Аҳолисининг 75 фоизини вакцина билан эмлаш (ҳозирги суръат сақланиб турса):

  • Италияда — 2,5 йил;
  • Германияда — 3,1 йил;
  • Францияда — 3,8 йил;
  • Хитойда — 5,5 йил;
  • Канада, Россия, Ҳиндистонда — 10 йилгача чўзилиши кутиляпти.
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг