Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Коронавирус лабораторияда яратилган — Британияда далиллар бор

Коронавирус лабораторияда яратилган — Британияда далиллар бор

Фото: «BioVendor»

Британиялик профессор Ангус Далглиш ва норвег вирусологи Биргер Соренсен коронавирус сунъий яратилгани борасида «далиллар»ни топишганини маълум қилишди. Бу ҳақда «Daily Mail» хабар берди.

Ушбу мутахассисларга кўра, хитойлик олимлар SARS-Cov-2ни Ухандаги лабораторияда яратишган. Кейин эса гўёки вирус табиий пайдо бўлган деган тасаввур уйғотиш учун «изларни яшириш»га уринишган.

Далглиш ва Соренсен Уханда 2002 ва 2019 йилларда олимлар ўтказган синовларни таҳлил қилишди. Уларнинг хулосасига кўра, хитойлик олимлар, жумладан, Америка университетлари билан биргаликда SARS-Cov-2 яратиш учун асбоб-ускуналар ясашган.

Уханлик олимлар табиий келиб чиқишга эга вирус инсон ҳужайраларида тез кўпайиши учун унинг юқувчанлигини оширишга интилишган. Бу коронавируснинг одамларга потенциал таъсирини яхшироқ ўрганиш учун керак бўлган. Далглиш ва Соренсенга кўра, хитойлик олимлар коронавирус учун «асос»ни ғор кўршапалакларидан олишган, сўнгра унга янги «тиғ»лар ўрнатиб, юқумли ва ўлимкор SARS-Cov-2ни пайдо қилишган. Икки олим коронавирус «тиғи»да топган тўртта аминокислотадан иборат қаторнинг мавжудлиги ушбу манипуляциядан гувоҳлик берувчи ёрқин белгидир, дейилади хабарда.

Норвег вирусологи таъкидлашича, барча аминокислоталар мусбат зарядли бўлади. Бу эса вирусга инсоннинг манфий зарядланган ҳужайра қисмларига оҳанрабо каби ёпишиб олишига имкон беради.

«Бироқ худди оҳанраболар сингари, мусбат зарядланган аминокислоталар ҳам бир-биридан қочади, шу боис келиб чиқиши табиий вирусларда ҳатто учта қаторлиси ҳам камдан-кам учрайди. Бир қаторда тўртта аминокислота эса — ўта камёб ҳолат», — дея таъкидлади Биргер Соренсен.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг