Кореяда энг яхши бизнес-ғоялар танлови: Ўзбекистондан ҳам номзодлар қатнашади
«Mirzo Ulugbek Innovation Center» инновация маркази «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик бўйича 11-форуми доирасида эълон қилинган энг яхши бизнес-ғоялар танловида иштирок этиш учун резидентлар орасидан номзодларни танлаш билан шуғулланади. Жанубий Корея ва Марказий Осиё мамлакатларининг турли соҳалардаги ҳамкорлигини янада кенгайтириш ва мустаҳкамлашга қаратилган анъанавий тадбир Сеулда бўлиб ўтади.
Форум 2007 йилдан бери ўтказиб келинади. Унинг бош мақсади – Корея Республикаси – Марказий Осиё мамлакатлари: Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон ўртасида мавжуд ва истиқболдаги ҳамкорликни мустаҳкамлашдир. 2017 йилнинг июлида «Корея Республикаси – Марказий Осиё» ҳамкорлик бўйича форумининг котибияти (Korea – CentralAsiaCooperationForumSecretariat) тузилган эди, унинг таркибига бешта республика вакиллари киритилди. Улар яхши ният элчилари сифатида ҳаракат қилишади ва ўз мамлакатларининг инвестициявий салоҳияти ҳақида Корея бизнес жамоатчилигини хабардорлигини ошириш устида ишлашади, шунингдек форум доирасида эришилган лойиҳалар бўйича келишувларни амалга оширилишининг қўллаб-қувватловини кўрсатишади.
Бу йил тадбир доирасида Марказий Осиё иқтисодий ҳамкорлик бўйича қўмитанинг йиғилиши, шунингдек ижтимоий соҳа ва тадбиркорликни ривожлантиришга қаратилган энг яхши бизнес-ғоялар танлови ўтказилади. Шартларга кўра, Ўзбекистондан, котибият таркибига кирган бошқа марказий осиёлик мамлакатлар каби, икки нафар номзод иштирок эта олади (39 ёшгача бўлган, инглиз тилини биладиган). Иккаласи тегишли тавсияномаларга эга бўлиши зарур, улар республикаларнинг Кореядаги элчихоналари томонидан тақдим этилади.
Танлов икки босқичда ўтказилади. Биринчиси – 19 октябргача давом этадиган талабномаларни тўплаш (Марказий Осиё мамалкатлари учун – 12 октябргача). Иккинчиси ноябрь ойига режалаштирилган бўлиб, у ўз ичига танловнинг финал турида иштирок этиш учун Сеулга боришни ўз ичига олади. Аммо бу билан дастур чекланиб қолмайди: финалчилар Кореянинг муваффақиятли стартап-компанияларига ташриф буюришади, уларнинг асосчилари билан учрашишади, шунингдек Форум котибиятига ўз лойиҳаларининг тақдимотларини ўтказишади.
Ташкилий қўмита тимсолидаги таклиф қилувчи томон авиапарвоз ва яшашни ҳам қўшган ҳолда, танловнинг финал босқичида иштирок этиш билан боғлиқ ҳаражатларни ўз зиммасига олади.
Биринчи ва иккинчи ўринлар учун мукофот жамғармаси, шунингдек танлов иштироклари учун раҳбатлантирувчи мукофотлар кўзда тутилган.
MUIC танловда иштирок этиш ва халқаро тажрибани қўлга киритишга қизиқиш билдирган резидентларга кўмак кўрсатишга тайёр. Бунинг учун 2018 йилнинг 4 октябрига қадар электрон почта ([email protected])га қуйидаги ахборотни юбориш зарур:
- Бизнес-ғоя ва маҳсулот (ёки хизмат)нинг таърифи
Марказий Осиё бозорига мўлжалланган муҳим функциялар ва маҳсулот/хизмат ғояларини амалга оширишнинг усуллари ва фойдаланиш мақсадларини батафсил таърифлаб чиқиш, шунингдек минтақа мамлакатларининг мақсадли бозорини тавсифлаб чиқиш. Ҳужжатни эркин шаклда тузиш (фотосуратлар, расмлар, чизмалар, жадваллар, структуралаштирилган диаграммалар, схемалар ва шу кабилардан фойдаланишга йўл қўйилади).
- Маҳсулотнинг техникавий имкониятлари
Креативлик, амалий мақсадга мувофиқлик, юқори технологиянинг технологиялардан фойдаланиш, маҳсулотнинг сифати.
- Маҳсулотнинг рақобатбардошлиги
Ички ва хорижий бозор шароитлари, маркетинг воситасида маҳсулотни сотиш соҳасидаги стратегия ва ўсишнинг потенциали.
- Маҳсулотни сотишдан кутилаётган самара
Бизнес-ғоянинг кутилаётган даромадлилиги ва маҳсулотни сотишдаги янги иш ўринларини яратиш самараси.
Ғоя ҳақида анча тўлиқ тасаввур берадиган ва уни амалий томондан очиб берадиган талабномалар кўриб чиқилади. Аниқлилик ва лўндалик олқишланади.
Манба: muic.uz
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter