Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Кўп квартирали уй-жойлар қурувчиларига қатор имтиёзлар берилди

Кўп квартирали уй-жойлар қурувчиларига қатор имтиёзлар берилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш юзасидан имзоланган янги фармонига мувофиқ қурилиш ташкилотлари учун ҳам қатор имтиёзлар берилди.

Унга кўра, энди қурилиш ташкилотларига кўп квартирали уй-жойларни қуриш учун 18 ойгача муддатга 14 фоиз ставкада кредитлар ажратилади.

Шунингдек, пудрат ташкилотларига қурилаётган уй-жойларни қаватма-қават гаровга қўйиш ва ҳар битта қават учун кредит олиш ҳуқуқи берилди. Ҳозирги кунга қадар бўлган тартибда эса уй томи ёпилганидан кейин уни гаровга қўйиш ва кредит олиш мумкин эди.

Бундан ташқари, банклар ўз ҳисобидан берадиган кредитларини давлат томонидан қайта молиялаштириш амалиётини давом эттирилади.

Бунда, қуриб битказилмаган уйни сотиб олиш учун фуқаро банкдан 24-26 фоиздан кредит олади ва уй битгунига қадар (1-2 йил давомида) тўловларни ушбу фоиздан амалга оширади. Уй битганидан кейин ушбу кредит давлат томонидан қайта молиялаштирилиб, 18 фоизлик кредитга айланади.

Тадбиркорлик фаолиятини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ҳисобидан қурувчиларга кафиллик ва компенсация тўлаш тартиби узайтирилди. Бунда, компенсация – ҳар бир уй-жой учун кредитнинг 5 млрд сўмидан, кафиллик – 2,5 млрд сўмидан ошмаган миқдорига берилади.

2025 йил 1 январга қадар эса юқори маркали цемент, арраланадиган ёғоч, фанера, тахтадан ясалган опалубка ва ойнани импорт қилишда божхона божининг «0» ставкаси қўлланилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг