Янги қарор: концлагер собиқ асирларига озиқ-овқат ва кийим-кечак берилади
Вазирлар Маҳкамасининг жорий йил 28 апрелдаги 317-сонли қарорига кўра, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари, фашизм концлагерларининг вояга етмаган собиқ асирлари, Ленинград блокадаси пайтида ишлаган фуқароларга ҳар ой бепул озиқ-овқат маҳсулотлари ва кийим-кечак, шахсий гигиена воситалари берилади.
Унга кўра, бир кишига бир ойда 3 кг. ун, 1 кг. гуруч, 0,5 кг. гречка, 0,5 кг. макарон, 1 кг. лаҳм гўшт, 1 кг. парранда гўшти, 0,2 кг. сариёғ, 15 дона тухум, 1 кг. шакар, 1 литр ёғ, 0,2 кг. чой, 0,1 ҳожатхон учун совун, 0,2 кг. хўжалик совуни, 0,15 кг. кир ювиш кукуни, 8 дона таглик берилади.
Шунингдек, эркакларга костюм, куртка, бош кийим, қишки оёқ кийими, енгил оёқ кийим, иссиқ ички кийим, свитер (1 донадан), сорочка, ички кийим (2 донадан), пайпоқ (4 донадан), аёлларга — иссиқ куйлак, пальто, қишки ва ёзги рўмол, қишки оёқ кийим, енгил оёқ кийим, енгил куйлак, иссиқ ички кийим, свитер (1 донадан), ички кийим (2 донадан), чулки (4 донадан) берилади.
Ушбу таъминот 1 октябрга қадар ҳар ойнинг 15-санасигача амалга оширилиши керак.
Мазкур қарорнинг ижросини таъминлаш билан «Нуроний» жамғармаси шуғулланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter