Комил Алламжоновдан сирли муносабат: «Эххх... No comment...»
Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги (АОКА) раҳбари Асаджон Хўжаевнинг «Kun.uz» нашрига юборган «огоҳлантириш хати» (бундай хат «Газета.uz» сайтига ҳам юборилган) муҳокамаларга сабаб бўлаётганидан хабарингиз бор. Жамоатчиликнинг аксарияти АОКА раҳбарининг бундай хатти-ҳаракатини «эркин журналистикага босим» дея талқин қилаётгани ҳам бор гап.
Оммавий ахборот воситалари ходимлари фаолиятига тўғридан-тўғри боғлиқ бўлган мазкур масалага Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов жим турмаслиги табиий эди. Ва шундай бўлди ҳам.
Вақтида АОКА директори сифатида фаолият кўрсатган К. Алламжонов ўз нуқтаи назарини қисқа, лўнда ва сирлигина ифода этди: «Эххх... No comment...».
Бундан қандай хулоса чиқариш ҳар кимнинг ўзига тан — демоқчи бўлинган чоғи...
Яна қайдам.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter