Комил Алламжонов хорижнинг зўравонликка асосланган тарғиботларидан ҳимояланиш учун муҳим келишувга эришди
25 апрель куни Масс-медиани қўллаб-қувватлаш фонди раҳбарияти БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссари Мишель Бачелет билан учрашган.
Учрашувда Ўзбекистонда сўз ва матбуот эркинлигининг кечаги аҳволи, бугунги ҳолати ва эртанги куни қандай бўлиши кераклиги ҳақидаги муҳокама қилинган. Йиллар давомида ёпиқ бўлган матбуот Президент Шавкат Мирзиёевнинг сиёсий иродаси туфайли бугун очилгани, бу йўлда қийинчилик ва муаммолар ҳамон мавжуд бўлса-да, танланган йўл қатъий экани айтилган.
Мулоқотда ўзбек матбуотининг ривожи, унинг эркин фаолият кўрсатиши, энг муҳими — хорижнинг турли агрессив ва зўравонликка асосланган тарғиботларидан ҳимояланиш учун БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича офиси билан яқин ҳамкорлик бўйича келишувга эришилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter