Колонияда бир маҳкум иккинчисини чув туширди
Тошкент вилоятидаги 43-сонли манзил колониясида жазо ўтаётган маҳкум Б.Р. бошқа маҳкумнинг ишончига кириб, уни колониядан чиқариб юбориш учун адвокатга пора тариқасида пул бериш билан алдаб, 2000 АҚШ долларини фирибгарлик йўли билан қўлга киритган. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар бермоқда.
Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент махсус прокуратураси томонидан Б.Р.га нисбатан ЖКнинг 168 ва 28, 211-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter