Хитой Нэнси Пелосига қарши санкция жорий қилди
Хитой АҚШ Конгресси палатаси спикери Ненси Пелосига қарши санкциялар жорий қилмоқда.
«АҚШ Конгресси Вакиллар палатаси спикери Пекиннинг жиддий огоҳлантириши ва Хитойнинг ички ишларига аралашмаслик чақириғига қарамай, Тайванга ташриф буюрди. Бу ҳаракат ХХР суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига жиддий путур етказади, ягона Хитой тамойилини оёқ ости қилади ва Тайван бўғозидаги тинчлик ва барқарорликка жиддий таҳдид солади», — дейилади Хитой ТИВ хабарида.
Пелосининг ҳаракатлари провокацион деб аталган.
Чекловлар Пелоси оиласи аъзоларига ҳам тегишли бўлади. Санкциялар ҳақида батафсил маълумот берилмаган.
Эслатиб ўтамиз, Ненси Пелоси Тайванга 2 август куни етиб келганди.
Сиёсатчининг матбуот хизмати «унинг ташрифи Қўшма Штатларнинг Тайван демократиясини қўллаб-қувватлашга содиқлигидан далолатдир» ва АҚШнинг Хитойга нисбатан сиёсатига зид эмаслигини айтди. Шу билан бирга, Хитой Ташқи ишлар вазирлиги унинг оролга ташрифидан кескин норозилик билдирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter