Ким Чен Иннинг қизи иккинчи бор оммага кўриниш берди (фото)
Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин ўз қизи билан иккинчи бор оммага кўриниш берди.
Сурат Корея марказий ахборот агентлиги томонидан чоп этилган.
Шимолий Корея раҳбари ва унинг қизи «Хвасон-17» баллистик ракетасини яратиш, йиғиш ва учиришга масъул бўлган КХДР ҳарбий-саноат мажмуаси ишчилари билан биргаликда фотосессия ўтказган.
Бу Ким Чен Ин қизининг омма олдида иккинчи чиқиши - Шимолий Кореядаги бошқа оммавий ахборот воситалари ҳозирча унинг исмини айтмаган, бироқ Жанубий Кореяда журналистларнинг фикрича, қизнинг исми Ким Жоу Е, у тўққиз ёшда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ шимолликлар лидерининг қизи янги қитъалараро ракета намойиши чоғида биринчи марта омма олдида пайдо бўлганди.
Улар билан бирга машғулотларда оиланинг бошқа аъзолари – Ким Чен Иннинг рафиқаси ва синглиси ҳам иштирок этган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter