Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Ким Чен Ин оналар конгрессида йиғлаб юборди (видео)

Ким Чен Ин оналар конгрессида йиғлаб юборди (видео)

Шимолий Корея етакчиси Ким Чен Ин оналар қурултойидаги нутқи давомида мамлакатда туғилиш кўрсаткичи ҳақида гап кетганда йиғлай бошлади.

У мамлакатда туғилиш даражасини ошириш аёлларнинг масъулияти эканлигини эълон қилар экан, йиғлай бошлади, деб ёзади ITV.

«Туғилишнинг камайишини тўхтатиш, болаларга яхши ғамхўрлик ва таълим-тарбия бериш бизнинг оилавий муаммоларимиздир, уни оналаримиз билан биргаликда ҳал қилишимиз керак», деган у ўзининг кириш сўзида.

Шимолий Кореянинг демографик тенденциялари ҳақида батафсил маълумотга эга бўлиш чекланган статистика туфайли жуда қийин бўлсада, Жанубий Корея ҳукумати Шимолий Кореяда туғилиш даражаси сўнгги 10 йил ичида доимий равишда пасайиб бораётганини қайд этади.

Ўзининг бузилган, қаттиқ санкцияланган иқтисодиётини сақлаб қолиш учун сафарбар қилинган ишчи кучига боғлиқ бўлган мамлакат учун бу ташвишли воқеа.

Кимнинг аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга сўнгги чақируви якшанба куни мамлакатда 11 йил ичида биринчи марта бўлиб ўтган Миллий оналар йиғилишида янграган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг