Келин маст ҳолатда қайнотасини пичоқлаб қўйди

2019 йил 2 июнь куни Хоразм вилоятининг Боғот туманида яшовчи 27 ёшли Ш.И. маст ҳолда уйида ўзаро жанжал оқибатида бирга яшаган қайнотаси 50 ёшли Р.Л.га пичоқ билан жароҳат етказган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабар бериб ўтди.
Натижада Р.Л. касалхонага ётқизилган ва кўрсатилган тиббий муолажаларга қарамай вафот этган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.И. ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter