Каспий соҳилида денгиз мушуклари қирилиб кетмоқда
Каспий денгизи қирғоқларида 24 октябрдан 18 ноябргача 1 155 та денгиз мушугининг ўлиги топилди.
«Манғистау вилояти қирғоқларини вертолётда кўздан кечириш чоғида яна 834 та денгиз мушугининг ўлиги топилди. Бу давр мобайнида жами 1 989 дона ҳавйон жасади йиғиб олинди», — дейилади хабарда.
Манғистау вилояти балиқчилик инспекцияси бошлиғи вазифасини бажарувчи Андрей Руцкийнинг сўзларига кўра, денгиз мушукларининг жасадларига анча муддат бўлиб қолган, шунинг учун патологик материал олишнинг имкони бўлмаган.
«Биз уларнинг тўқималари ва ички аъзоларидан намуналар олдик. Парранда гриппи, вабо, ва бошқа юқумли касалликлар мавжудлигини текшириш учун таҳлил ўтказилди. Барча тестлар бу касалликларнинг йўқлигини кўрсатди. Ўлган денгиз мушукларининг жасадлари утилизация қилиш учун Тупқорағон туманидаги полигонга жўнатилди. Уларнинг ўлими сабаблари барча лаборатория текширувлари ўтказилгандан кейин аниқланади. Илмий ташкилотларнинг фикрига кўра, бу бир неча ой давом этиши мумкин. Биз 2000 га яқин жониворларнинг ҳаммаси балиқчиларнинг тўрлари туфайли нобуд бўлган деб айта олмаймиз, гарчи баъзи ҳолларда шундай бўлган бўлиши мумкин. Тахминлардан бири шуки, бир неча ҳафта давом этган бўрон пайтида бошқа мамлакатлар қирғоқларида нобуд бўлган денгиз мушуклари жасади бизнинг соҳилларимизда тўпланиб қолган бўлиши эҳтимоли бор», — деди Андрей Руцкий.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter