Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Кашанда қотил»: АҚШда 48 йил олдинги жиноят фош этилди

«Кашанда қотил»: АҚШда 48 йил олдинги жиноят фош этилди

Қотилнинг бармоқ излари қолган сигарет қутиси.

Фото: NBC News

АҚШнинг Огайо штатида 48 йил муқаддам қотилликка қўл урган шахс аниқланди, деб хабар берди NBC News.

1977 йилда 24 ёшли Жанетт Ралстоннинг номуси топталиб, ўлдириб кетилган. Унинг жасадини бар яқинидаги машина орқа ўриндиғида топишган. Қизнинг танишлари у бардан номаълум эркак билан чиқиб кетганини айтишган.

Санта-Клара округ прокурорининг ўринбосари Роб Бейкернинг айтишича, қурбоннинг машинасида топилган сигарет қутисидаги бармоқ изларини ФҚБ маълумотлар базаси орқали аниқлашга уриниш самара бермаган. Ўтган йили ФҚБ тизимнинг қидирув алгоритмини янгилаганидан сўнг, узоқ тарихдаги жиноятга оид далилни яна бир бор текшириб кўришди.

Бармоқ излари 69 ёшли (жиноят содир этилган пайтда 21 ёшда бўлган) Вилли Южин Симсга тегишли бўлиб чиқди, деди Бейкер. Шунингдек, Ралстоннинг тирноқлари остидан ва кўйлагидан олинган далиллар Симснинг ДНКси билан мос келди.

Симс 25 йилгача муддатга озодликдан маҳрум этилиши кутиляпти.

Фото: KBTX
Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг