Карантин сабаб ҳарбий итлардан фойдаланиш кўлами кенгайтирилди

Марказий ҳарбий округидаги хизмат итларини асосий қисми ҳарбий объектларни қўриқлашга ва блок-постлардаги хизматга жалб қилинган. Бу ҳақда Марказий ҳарбий округ матбуот хизмати Xabar.uz'га маълум қилди.
Самарқанд, Навоий ҳамда Жиззах гарнизонида 30 га яқин хизмат итлари учун кичик питомниклар барпо этилган. Округ тасарруфидаги ҳарбий қисмларда хизмат итлари из ва мина қидирув ҳамда қоравуллик-қўриқлов хизматига сафарбар этилади.
Хизмат итлари билан эрталаб ва кунни иккинчи ярмида 2 соатдан машғулот ўтказилади. Кинолог бошқа округга ёки ҳарбий қисмга хизмат заруриятига кўра кўчса, хизмат ит ҳам ҳарбий хизматчи билан юборилади.
Ҳар йили анъанавий тарзда мудофаа вазирлиги миқёсида кинологлар чемпионати ўтказилади. 2020 йил февраль ойида бўлиб ўтган «Энг илғор мутахассис – кинолог» кўрик-танловида округ шарафини оддий аскар Миржалол Тўрамуродов «Сеам» ва Достон Қодиров «Вега» ҳамда Бекзод Абдулбоқиев «Грой» лақабли хизмат итлари билан муносиб ҳимоя қилиб, совриндор бўлди.
Одатда, хизмат итларини асосий қисми машғулотларга ва ҳарбий обеъктларни қўриқлашга жалб қилинар эди.
Карантин тадбирлари сабаб, эндиликда хизмат итлари тунда, кўриниши ёмон бўлган (туман) вақтларда, зарурият бўлганда куннинг исталган пайтида блок-постларга жалб қилинади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter