Канаданинг янги бош вазири ким бўлиши маълум бўлди

9 март куни Канада банкининг собиқ раҳбари Марк Карни партия яъзоларининг 86 фоиз овозини қўлга киритиб, Жастин Трюдонинг ўрнига Либерал партия етакчиси этиб тайинланди.
У тез орада бош вазир лавозимини эгаллаши кутилмоқда. Карни ўзининг молиявий обрўси ва Трюдо сиёсатини танқид қилиши билан машҳур. У Украинага ёрдам беришни қўллаб-қувватлайди ва Канаданинг АҚШга қўшилишига қарши.
Марк Карни сайлов якунлари бўйича бўлиб ўтган тадбирда мамлакат ҳеч қачон Қўшма Штатлар таркибига кирмаслигини таъкидлаган. У, шунингдек, Трампнинг бож тарифларини асосий таҳдид деб атаган.
Маълумот учун, илгари у Канада банки (2008-2013) ва Англия банкини (2013-2020) бошқарган.
20 октябрдан кечиктирмай ўтказиладиган умумий сайловларда мухолифат билан қаттиқ кураш олиб боришдан ташқари, у АҚШ билан тариф бўйича қаттиқ музокараларга ҳам дуч келиши айтилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter