Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Камчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Камчиқ довонида юк машинаси ағдарилиб кетди

Кеча, 8-апрел куни Камчик довонида «Mercedes-Benz» русумли юк машинаси ағдарилиб кетди. Бу ҳақда ФВВ ахборот хизмати хабар берди.

Қадй этилишича, 8 апрель куни соат 19:50 да А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довони қисмидан ўтган 258 километрида «Тошкент-водий» йўналишида ҳаракатланган «Mercedes-Benz» русумли юк автомобили ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиши натижасида йўл транспорт ҳодисаси содир бўлган.

Воқеа жойига зудлик билан ФВВ қутқарувчилари етиб бориб, махсус техникалар ёрдамида ҳодиса оқибатларини бартараф этиш ишлари амалга оширилган.

Ҳодиса оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг