Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ яна бир таҳдидли вирусдан огоҳлантирмоқда

ЖССТ яна бир таҳдидли вирусдан огоҳлантирмоқда

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти шу йил март ойидаги баёнотида дунёда парранда гриппи пандемияси бошланиши хавфидан огоҳлантирганди.

Бунга мазкур вируснинг тез мутацияга учраб, нафақат қанотли жонзотлар, балки бемор инсонлардан ҳам юқиш ҳамда кенг тарқалиш хусусиятига эгалиги сабаб бўлганди.

«Энг ёмони, у одамлар ҳаётига зомин бўлиши мумкин», дейилган эди ўша чиқишда. Бу ҳолат юз берди ҳам. Апрель ойида Хитойда H3N8 вирусидан илк ўлим ҳолати қайд этилди.

Шуларни инобатга олиб, кеча ЖССТ янги баёнотини эълон қилди. Унда парранда гриппининг инсонларга юқиш хавфи юқорилиги хусусида кенг жамоатчилик ва соҳа мутахассислари яна бир бор огоҳликка чақирилган.

Ташкилот масъул ходими Сильви Брианнинг таъкидлашича, мазкур вируснинг бемор инсондан бошқасига юқиши кам кузатилади. Шунга қарамай, хушёрлик ва эҳтиёткорлик шарт.

Айни сабабдан ЖССТ мамлакатларни касаллик устидан назоратни кучайтириш ва аниқланган ҳолатлар бўйича имкон қадар тезроқ хабар беришга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг