Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ЖССТ раҳбари «омикрон»дан кейин янги штамм пайдо бўлишини айтди

ЖССТ раҳбари «омикрон»дан кейин янги штамм пайдо бўлишини айтди

Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти (ЖССТ) Бош директори Тедрос Адҳаном Гебрейесуснинг айтишича, «омикрон» вариантининг кенг тарқалиши туфайли дунёда коронавирус инфекциясининг янги штаммлари пайдо бўлишда давом этади.

Бу ҳақда «Газета» маълум қилди.

«Ушбу пандемия ҳали ҳеч қаерда тугамаган ва «омикрон» штаммининг глобал тарқалиши билан янги вариантлар пайдо бўлиши мумкин. Шунинг учун вазиятлар мониторинг қилиш ва баҳолаш жуда муҳим», —деган ЖССТ раҳбари.

Унинг таъкидлашича, шу муносабат билан жаҳон ҳамжамияти COVID-19га қарши вакциналарнинг тенг тақсимланишини таъминлаши зарур.

Ўтган ҳафтада Швециянинг Уппсала шаҳридаги Академик лабораторияда «омикрон» штаммининг янги мутацияси аниқланган эди. Аниқлик киритилишича, субвариант 14 январ куни уч кишида рўйхатга олинган ва ВА.2 деб номланган. Айни пайтда янги мутация ҳақида жуда кам нарса маълум, дейди лаборатория вакили Матс Мартинел.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг