Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахдаги МЧЖ мансабдорлари ушланди — Бош прокуратура

Жиззахдаги МЧЖ мансабдорлари ушланди — Бош прокуратура

Жиззах шаҳридаги  «L.Sh.L.» МЧЖ мансабдор шахслари жамиятга қарашли қоғозни қайта ишлаш цехида табиий газ тармоғига ўзбошимчалик билан ноқонуний уланиб, тижорат мақсадида ишлаб чиқариш фаолияти билан шуғулланиб келиб, 1,1 млн метр куб  — 857,2 млн. сўмлик табиий газни ўғирлагани аниқланди.

Мазкур ҳолат юзасидан «L.Sh.L.» МЧЖ мансабдор шахсларига  нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми «д» банди билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи шахс процессуал тартибда ушланди.

Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари томонидан табиий газ ва электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларини фош этишга қаратилган кучайтирилган рейд тадбирлари давом этаётгани маълум қилинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг