Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жиззахда бировнинг ерини 5 минг доллар пуллаётган иш бошқарувчи ушланди

Жиззахда бировнинг ерини 5 минг доллар пуллаётган иш бошқарувчи ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХнинг Жиззах вилоят бошқармалари томонидан тезкор тадбир ўтказилди.

Унда Жиззах шаҳридаги «H» МЧЖ иш бошқарувчиси И.Қ. ваколати бўлмасада фуқаро Б.Қ.га тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиб, савдо ва маиший хизмат кўрсатиш марказини қуриш учун ажратилган 60 м2 ер майдонини, фуқаро С.га 5 000 АҚШ долларига фирибгарлик йўли билан сотишни режалаштириб, шундан 4 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг