Жасур Умиров колониядан озод қилинди
Жорий йилнинг 8 июнь кунидаги Ўзбекистон Республикаси Олий судининг кассация инстанциясининг ажримига асосан Умиров Жасур Убайдуллаевич Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 57-моддасини қўллаган ҳолда, шунингдек жабрланувчи ва унинг қонуний вакилининг унга нисбатан даъвоси йўқлигини инобатга олган ҳолда унга нисбатан чиқарилган озодликдан маҳрум қилиш жазоси озодликни чеклаш жазосига ўзгартирилган.
2021 йил 9 июнь куни юқоридагиларга асосланиб, Ж.Умиров Жазони ижро этиш колониясидан озод қилинди, деб хабар бермоқда Ўзбекистон Республикаси ИИВ ЖИЭД ахборот хизмати.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Жасур Умиров Жиноят кодексининг 118-моддаси (номусга тегиш) 1-қисми билан айбли деб топилиб, унга 5 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланганди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter