Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жанубий Корея — Гана: ўйиндан сўнг осиёликларнинг имконияти кескин пасайиб кетди

Жанубий Корея — Гана: ўйиндан сўнг осиёликларнинг имконияти кескин пасайиб кетди

Фото: UA-football.com

Қатардаги жаҳон чемпионати H гуруҳида 2-тур доирасидаги Жанубий Корея ва Гана терма жамоалари ўртасидаги ўйин якунига етди.

Учрашувнинг биринчи бўлими африкаликлар фойдасига якунланди: Муҳаммад Салису ва Муҳаммад Қуддуснинг голлари эвазига ганаликлар танаффусга 2:0 ҳисобидаги устунлик билан чиқиб кетишди.

Иккинчи таймда Жанубий Корея ҳужумчиси Чжо Гю Сон уч дақиқа ичида иккита гол уриб, ҳисобни тенглаштирди.

68-дақиқада Муҳаммад Қуддус яна ўзини кўрсатди ва якунда ганаликлар ғалабасини таъминлаган голни киритди.

ҚАТАР-2022. H ГУРУҲИ. 2-ТУР

Жанубий Корея — Гана — 2:3

Голлар: Чжо Гю Сон (58, 61) — Муҳаммад Салису (24), Муҳаммад Қуддус (34, 68).

Гана терма жамоаси ўтказилган икки ўйиндан сўнг 3 очко билан гуруҳда иккинчи ўринга кўтарилди. Жанубий Корея эса сўнгги ўринда (1 очко). Осиёликларга қийин бўлади — гуруҳдаги сўнгги ўйини Португалияга қарши. 

H гуруҳидаги иккинчи ўйин бугун тунги соат 00:00 да Португалия ва Уругвай ўртасида бошланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг