Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Жаҳондаги энг бой инсонлардан бирининг вориси маълум бўлди

Жаҳондаги энг бой инсонлардан бирининг вориси маълум бўлди

Фото: Getty Images

Уоррен Баффетнинг ўрнига тадбиркор Грег Абел Berkshire Hathaway инвестиция холдинги бош директори этиб сайланди. Директорлар кенгаши Абел номзодини бир овоздан қўллаб-қувватлади, деб хабар берди Reuters.

Грег Абел 2026 йилнинг 1 январидан ушбу фонд асосчиси ҳамда афсонавий сармоядор Баффетнинг ўрнини эгаллайди. Директорлар кенгашининг суғурталанмайдиган амалиётлар бўйича раис ўринбосари Грег Абелнинг номзодини Баффетнинг ўзи таклиф қилган.

Эслатиб ўтамиз, 94 ёшли Уоррен Баффет 60 йиллик фаолиятидан сўнг компания бош директорлигидан кетишини эълон қилганди.

Уоррен Баффет Berkshire Hathaway директорлар кенгаши раислигида қолади. Forbes маълумотларига кўра, у жаҳондаги энг бой инсонлардан биридир. 2025 йилнинг 5 май ҳолатига, унинг бойлиги $159,6 млрд.га баҳоланган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг