Жаҳон чемпиони Камолиддин Расуловни пичоқлаб ўлдирган шахсга ҳукм ўқилди
Ўтган йили 13 сентябр куни Тошкентда 29 ёшли самбо ва кураш бўйича жаҳон чемпиони Камолиддин Расулов бошқа бир чемпион йигит томонидан пичоқлаб, ўлдирилганди.
Спортчи ўлими юзасидан 2022 йилнинг 8 февраль куни бошланган суд мажлиси 14 март куни ўз ниҳоясига етган.
Унда айбдорга ҳукм ўқилди, дея хабар берди «Дарё».
Айтилишича, жиноят ишлари бўйича Учтепа туман суди судланувчини спортчини ўлдирганликда айбдор деб топиб, 15 йил муддатга озодликдан маҳрум қилди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter