Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Жабрланувчи мен эканим тасдиқланиб, қўйиб юборилдим» — Журналист ИИБ ходими билан юзага келган ҳолат ҳақида маълум қилди

«Жабрланувчи мен эканим тасдиқланиб, қўйиб юборилдим» — Журналист ИИБ ходими билан юзага келган ҳолат ҳақида маълум қилди

Human.uz ходими Жавоҳир Абдуллаев (ўнгда)

Бугун, 13 июн соат 9:50 да Андижон шаҳар «Янги бозор» савдо мажмуасида ИИБ ходими томонидан шакар савдосини суратга олаётган Human.uz ходимининг хизмат телефони тортиб олингани хабар қилинган эди.

Журналист Жавоҳир Абдуллаев ҳодиса қандай бўлгани ҳақида ёзиб қолдирган.

«Аҳволим яхши, телефонимни қайтариб олдим. ИИВ матбуот хизмати раҳбари Ш. Ғиёсовнинг баёнотидан фарқли равишда, айни вазиятда жабрланувчи мен эканлигим тасдиқланиб, қўйиб юборилдим.

Вазиятга бефарқ бўлмай, зудлик билан матбуотда ёритган барча блогер ва журналистларга миннатдорчилик билдираман.

Барча журналист ва блогерлар доимо шундай бир-бирларини қўллаб-қувватлашини ва қонунлар доимо ишлашини тилаб қоламан», — дея ёзиб қолдирган Human.uz ходими.

Эслатиб ўтамиз, куни кеча Ёшлар ўртасидаги Осиё чемпионати чорак финал баҳси вақтида «Пахтакор» стадионидаги ички ишлар органлари ходимлари «Севимли» телеканали журналисти ва операторини аёвсиз калтаклагани хабар қилинган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг