Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Истанбулдаги зилзилада бир ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этгани айтилмоқда

Истанбулдаги зилзилада бир ўзбекистонлик қўрқувдан вафот этгани айтилмоқда

23 апрель, сешанба куни Истанбул шаҳрида яшаган Ўзбекистон фуқароси юрак етишмовчилиги оқибатида вафот этган.

Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси маълум қилди.

Дастлабки маълумотларга кўра, бу ҳолат Истанбулда содир бўлган зилзила вақтида содир бўлган ва  кўп қаватли уйнинг юқори қаватида яшаб келган фуқаронинг ўлимига унинг кучли қўрқув ҳолатига тушиши сабаб бўлган.

Айни пайтда Бош консулхона марҳумнинг жасадини Ватанга юбориш бўйича зарур консуллик-ҳуқуқий ва ташкилий чораларни кўрмоқда.

Эслатиб ўтамиз, кеча, 23 апрель куни Истанбул ва унга туташ ҳудудлар аҳолиси 6,2 магнитудали зилзилани ҳис қилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг