Истанбулда кучли зилзила содир бўлди

Бугун, 23 апрел куни Истанбулда 6,2 балли зилзила содир бўлди. Türkiye Today ёзишича, ер силкиниши маҳаллий вақт билан соат 12:49 да юз берган.
Шаҳарнинг турли туманларида, қолаверса, Бурсада тектоник тебранишлар сезилиб, одамлар ваҳимага тушган.
Зилзила инфратузилмага етказган зарар ва жабрланганлар ҳақида маълумот келиб тушмаган.
Зилзила такрорланиши мумкинлиги айтилмоқда.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси ушбу ҳудудда бўлиб турган ўзбекистонликларни «осойишта бўлишга, расмий манбалар орқали тарқатилаётган маълумотларни кузатиб боришга ҳамда хавфсизлик чораларига риоя қилиш»га чақирди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter