Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Истанбул хавф остида — Қаҳрамонмараш шунчаки репетиция бўлиши мумкин»

«Истанбул хавф остида — Қаҳрамонмараш шунчаки репетиция бўлиши мумкин»

Истанбул.

Фото: Day.az

Экспертлар мамлакатнинг энг йирик  шаҳри — Истанбулда Туркия жануби-шарқидаги зилзиладан-да ҳалокатли ер қимирлаши юз бериши эҳтимолидан хавотирланишмоқда. Бу ҳақда Hürriyet газетаси ёзди.

Истанбул Анатолия ва Евроосиё плиталари туташувида, Мармар денгизи остидан ўтувчи Шимолий-Анатолия ёриғидан 15-20 км жанубда жойлашган. Бу ерда зилзила юз берса мисли кўрилмаган ҳалокатга олиб келиши мумкин, дейишмоқда сейсмологлар.

«Бошқача айтганда, Қаҳрамонмарашдаги зилзила — Истанбулдаги зилзила олдидан шунчаки репетиция бўлиши мумкин», — дейилади газетадаги мақолада.

Истанбулда 1 миллион 164 мингта бино, ҳар бирида ўртача 3,3 кишидан яшовчи 4,5 миллионта хонадон бор. Агарда магнитудаси 7,5  ва ундан юқори зилзила юз бергудай бўлса, 13 492 та бино вайрон бўлиши, 39 325 та бинога кучли зиён етиши мумкин.

Истанбулдаги биноларнинг 70 фоизи 2000 йилгача қурилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг