Иссиқхоналарга табиий газ берилмаётгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилди
Энергетика вазирлиги ижтимоий тармоқларда иссиқхоналарга табиий газ етказиб бериш бўйича чекловлар ўрнатилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
Вазирликка кўра, Ҳукуматнинг 319-сон қарори билан тасдиқланган Табиий газдан фойдаланиш қоидаларига асосан иссиқхоналар табиий газ учун тўловларни амалга оширган ҳолда фойдаланишлари мумкин бўлиб, уларга табиий газ етказиб бериш бўйича ҳеч қандай чекловлар мавжуд эмас.
Яъни, иссиқхона эгалари белгиланган тўловларни амалга ошириб, табиий газдан фойдаланишлари мумкин.
Вазирлик, шунингдек, иссиқхона хўжаликларига ҳосил йилининг дастлабки 3 ойида (октябрь, ноябрь ва декабрь) етказиб бериладиган табиий газ учун олдиндан тўлов 50 фоиз миқдорида, қолган қисми ой якунига қадар, кейинги ойлардан бошлаб эса ҳар ойда 100 фоиз олдиндан тўлов амалга оширилишини эслатмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter