Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Исроил АҚШдан қарийб 9 млрд доллар ҳарбий ёрдам олишини эълон қилди

Исроил АҚШдан қарийб 9 млрд доллар ҳарбий ёрдам олишини эълон қилди

Исроил «давом этаётган ҳарбий ҳаракатларни қўллаб-қувватлаш учун» Қўшма Штатлардан 8,7 миллиард долларлик ёрдам пакетини олади. Бу ҳақда Исроил мудофаа вазирлиги матбуот хизмати маълум қилган.

«Исроил Мудофаа вазирлиги бош директори Эял Замир Вашингтонда АҚШнинг мамлакатнинг давом этаётган ҳарбий саъй-ҳаракатларини қўллаб-қувватлаш учун 8,7 миллиард долларлик ёрдам пакети бўйича музокараларни якунлади», — дейилади департамент хабарида.

24 сентябрь куни Associated Press агентлигининг хабар беришича, Қўшма Штатлар БМТ Бош Ассамблеясида Исроил ва Ливан ўртасидаги кескинликни бартараф этиш бўйича «аниқ режалар»ни тақдим этишни режалаштирмоқда.

23 сентябрь куни эрталаб Исроил авиацияси Ливандаги аҳоли пунктларига катта зарбалар беришни бошлади. Кўплаб қишлоқлар ва бир қатор шаҳарлар ҳужумга учради. Биринчи куннинг ўзида 500 нафардан ошиқ киши ҳалок бўлди. Улар ичида аёллар ва болалар ҳам бор эди. 

Бунга жавобан «Ҳизбуллоҳ» ҳаракати жангчилари Исроилнинг шимолий ҳудудларига ўнлаб ракеталарни отди. Ливан ҳукумати аллақачон БМТни вазиятга аралашишга ва Исроил агрессиясини тўхтатишга чақирган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг